Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Талаба қиз ётоқхонанинг баланд қаватидан ўзини ташлади
2.12.2021 08:54,  
421

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида жойлашган техникумга қарашли 5 қаватли қизлар ётоқхонасидан  бир қиз ўзини деразадан ташлаганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг аниқлик киритишича, 30 ноябрь куни соат 19.00ларда Қарши шаҳрида жойлашган «Абу Али ибн Сино» номидаги жамоат саломатлиги техникумининг ётоқхонасида яшаган 2-босқичда ўқиган талаба қиз (2001 й.т.) ётоқхона 4-қаватидан сакраб ўз жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳуманинг ўлим сабаблари ва ишга алоқадор бўлган бошқа ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган ҳамда ишга алоқадор бўлган шахслардан тушунтириш хатлари олинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан