Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Талаба ётоқхонадан бир йилда ўн ой фойдаланиш ҳуқуқига эга – Мусаев талабалар ётоқхонадан чиқариб юборилаётгани ҳақида
21.05.2021 20:35,  
110

«Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивали доирасида Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда ёшлардан бири ҳукумат вакилига ОТМларида таълим онлайн шаклга ўтказилгани сабабли талабалар ётоқхоналардан чиқарилгани, бироқ талабалар ётоқхона тўловини ўқув йили охирига қадар тўлагани ҳақида гапирди ва пойтахтда ҳам ўқиб, ҳам ишлаётган талабалар ётоқхоналар ёпилгач муаммоларга дуч келаётганини маълум қилди. У ишлаётган талабалар ётоқхонада қолиши мумкинми деган мазмунда савол билан мурожаат қилди — дейилади 'Xalq so'zi' хабарида.

«Ётоқхонада қолиши керак, қолса бўлади. Агарда талаба офлайн шаклда ўқиса, ёки масофавий шаклда ўқиса-да ишлаётган талаба бўлса, ётоқхонада қолиши керак. Мен бу масалани ўрганаман, талаба нега чиқариб юборилаётганини суриштираман. Лекин талабалар ёз фаслида ётоқхонада қолмайди, ўқиш давомида бўлса талаба ётоқхонадан бир йилда ўн ой фойдаланиш ҳуқуқига эга ва ишини давом эттириши мумкин. Агарда, ёзда ҳам талабалар ишлайди, талабалар ётоқхонадан фойдаланса бўладими, дея таклиф билдирсангиз, у масалани ҳам ҳал қиламиз», деди Б.Мусаев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан