Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таълим муассасаларида коррупцияга қарши кураш бўйича махсус курслар жорий этилади
5.01.2021 17:00,  
140

Бу коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини қонунчиликка имплементасия қилишни давом эттириш бўйича йўл харитасидан ўрин олган, дея хабар бермоқда «Газета.уз».

Йўл харитасида ИҲТТнинг 4-раунд мониторинги бўйича 3-сонли тавсияси асосида аҳолини хабардорлигини ошириш мақсадида пухта режалаштирилган ва мақсадли таълим компанияларини ташкил қилиш белгиланган.

Барча таълим ва тарбия муассасаларининг ўқув дастурларига хорижий ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда коррупцияга қарши курашиш махсус курслари киритилади.

Жумладан, коррупциянинг мавжуд хавф-хатарлари асосида ягона методологик талаблар ишлаб чиқилиб, тасдиқланади. У бўйича ягона ўқув қўлланма яратилади ҳамда таълим машғулотларининг натижалари ва таъсирини баҳолаш тартиби белгиланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан