Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси: Сифатли таълим нархи арзон бўлмайди
13.02.2020 16:18,  
342

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи матбуот котиби Феруза Мадраҳимова қўшни мамлакатлар ОТМлари дипломларини нострификация қилиш бўйича рақамларни маълум қилди.

Мадраҳимованинг ёзишича, сўнгги уч йилликда дипломларни нострификация қилиш учун  аризалар сони 5,3 марта (12867 та) ўсган бўлса, шуларнинг 72,4% (9316 таси) қўшни мамлакатлар таълим муассасаларига тўғри келмоқда. 70% (6526 та ариза) “Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар” соҳасига тўғри келади. 

"Қўшни мамлакат ОТМларидан аризаси ижобий ҳал бўлганлар, яъни дипломи нострификация қилинганлар салмоғи атиги 23,8%ни ташкил этмоқда. (Қирғизистон-22,8%, Қозоғистон-27,8%, Тожикистон-22,9%). Бу - уларда берилаётган таълим сифати яхши эмас дегани. 

Шунга қарамай, қўшни давлатларнинг ОТМларида тўлов-шартнома суммасининг арзонлиги, қабул тизимининг нисбатан соддалиги, аксарият ҳолларда кириш имтиҳонларининг мавжуд эмаслиги боис ўқишга бораётган ватандошларимиз сони ошмоқда. Жаҳондаги таълим хизматларини кўрсатиш тенденциясидан маълумки, сифатли таълим нархи арзон бўлмайди. 

Қўшни мамлакатлардаги аксарият ОТМлари томонидан таклиф этилаётган тўлов-контракт нархи сифатли таълим бериш имкониятини бермайди.

Ҳозирда Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонда тахминан 55000 нафарга яқин ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олмоқда. Қозоғистонда 27000 (кундузги - 30%, сиртқи – 70%), Қирғизистонда 18000 (кундузги - 42%, сиртқи – 58%), Тожикистонда 10000 (кундузги - 30%, сиртқи – 70%) нафар ўзбек ёшлари таҳсил олмоқда", деб ёзди Феруза Мадраҳимова.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан