Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таълим соҳасида текширилган идораларнинг 93 фоизида 16,7 млрд сўмлик молиявий қонунбузарликлар аниқланган
11.05.2020 15:35,  
242

Бугун бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори прокуратура органларининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисобот берди.

Прокуратура органларининг фаолияти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 2019 йилда таълим соҳасида текширилган вазирлик ва идораларнинг 93 фоизида 16,7 млрд. сўмлик молиявий қонунбузарликлар аниқланиб, бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 2,5 бараварга ошган.

Шу билан бирга, қонунлар ижросига бевосита масъул идоралар томонидан зиммаларига юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилмаслиги жойларда кўплаб муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлганлиги аниқланган.

Масалан, фуқароларнинг уйлари бузилиши муносабати билан тегишли компенсация пулларининг ўз вақтида ва тўлиқ берилмаслиги, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган. Бу борада прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида жами 2,3 трлн. сўм зарарлар ундирилишига эришилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан