Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Талон-тарож қилинган бюжет маблағлар ҳақида сўз борган Сенатнинг ялпи мажлиси
19.12.2020 12:51,  
367

Бюджет ижросига қараб ислоҳотларнинг қандай кечаётганини билиб олиш мумкин. Тўғри, бу йил осон бўлмади. Шунга қарамасдан 9 ой давомида кўп иш қилинган. Бироқ муаммолар ҳам етарли. Айниқса, маҳаллий бюджетлар билан боғлиқ тизимли муаммоларнинг сақланиб қолаётгани ҳудудлар палатаси сифатида бизни ташвишлантириши табиий. Хусусан, маҳаллий бюджетларда ҳосил бўлган қўшимча маблағларнинг 10 фоизини жамоатчилик таклифларига кўра йўналтиришнинг самарали, очиқ ва шаффоф тизимини яратишга эҳтиёж бор. Умуман, маҳаллий бюджетларга қўшимча манбанинг аниқланиши ва сарфланиши масалаларини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Хабарингиз бор, биз шу йилнинг октябрь ойида Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида маҳаллий бюджетлар қўшимча даромадлари ҳисобидан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўргандик. 146,5 млрд. сўмлик хато ва камчиликларни аниқладик. Қурилишда қарийб 8 млрд. сўмлик харажатлар ортиқча ва
юқори нархларда киритилган. Бажарилмаган ишлар учун
1 млрд. 600 млн. сўмлик харажатлар қўшиб ёзилган.

Ёки Бош прокуратура берган маълумотларга кўра, 9 ой давомида бюджет маблағларини талон-тарож қилиш билан боғлиқ 764 та қонун бузилиши ҳолати, жумладан, 468 та жиноят аниқланган. Етказилган зарар қарийб 220 млрд. сўм.

Аксарият қонун бузилиши ҳолатлари таълим тизимида кузатилган. Тизимда умуман ишламайдиган одамларга йиллар давомида ойлик ёзиб келинган.

Вазирликлар ва ҳокимликларда ҳам аҳвол шу. Маданият вазирлигида амалда етказиб берилмаган маҳсулотлар, бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 12 млрд. сўм бюджет маблағи талон-тарож қилинган. Биз, “моддий-маданий мерос объектларига қаранглар, маданият марказлари хароб аҳволда”, десак пул йўқ дейишади. Амалда эса аҳвол мана бундай.

Албатта, жавобгарлик муқаррар, ундан қочиб кетиб бўлмайди. Муаммо, бунга шароит яратиб бераётган омиллар: очиқлик таъминланмаган, масъулият йўқ, назорат суст!

Тизим раҳбарлари бу хусусида бош қотиришлари шарт. Акс ҳолда, бу каби ҳолатлар ҳали-бери тугамайди"-деди Сенат раиси Танзила Норбоева

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан