Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Тангем” 3 млн долларлик сериални Ўзбекистон халқига ҳадя этди
21.04.2020 14:26,  
2938

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги туристик бренд элчиси, машҳур “Сарой жавоҳири” телесериалидаги Тангем роли ижрочиси Ли Ён Э ўзи иштирокидаги янги сериални Ўзбекистонга ҳадя қилди

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонасида Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги туристик бренд элчиси, таниқли актриса Ли Ён Э ҳамда “GroupEight” компанияси раиси Бьёнг Жун Сонг билан учрашув бўлиб ўтган. 

Учрашувда актриса бутун дунёдаги коронавирус билан боғлиқ пандемия сабаб апрель ойида Ўзбекистонга кела олмаслигини афсус билан қайд этиб, COVID-19 билан боғлиқ вазият нормаллашганидан сўнг продюсер Бьёнг Жун Сонг билан албатта мамлакатимизга ташриф буюришини маълум қилган.

Актриса Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва диққатга сазовор масканлари билан яқиндан танишишни мақсад қилгани, шунингдек мамлакатимиз туристик брендини тарғиб қилишда давом этишини алоҳида таъкидлаган. 

Учрашув давомида Ли Ён Э Ўзбекистон халқига ўзи бош ролни ижро этган “Саимдан, ранг-баранг хотиралар” номли телесериалини беминнат асосда ҳадя қилган. Актриса ушбу сериал айни дамда аксарият вақтини  уйда ўтказаётган Ўзбекистон аҳолисига вақтни мазмунли ўтказишига ёрдам беради дея умид билдирган.  

Ҳозирда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргарликда фильмни таржима ва дубляж қилишга доир ишлар олиб борилмоқда, ушбу жараёнлар ўз якунига етганидан сўнг сериал томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.  

Маълумот учун: “Саимдан, ранг-баранг хотиралар”  Жанубий Кореянинг 30 серияли драмаси бўлиб, кореялик машҳур мусаввир, хаттот ва шоира Шин Саимдан (1504-1551) ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Корея Республикасининг 50 000 вон номиналли энг йирик банкнотасида унинг тасвири акс эттирилган. Мазкур сериал 2017 йилда Жанубий Кореянинг “SBS” телеканалида эфирга узатилган. Шундан сўнг Хитой, Япония, Сингапур, Малайзия, Таиланд ва бошқа мамлакатлар телекомпаниялари уни (ўртача 3 млн АҚШ доллари эвазига) трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан