Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таниқли адиб Исажон Султон вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди
5.03.2020 13:35,  
262

Исажон Султонов Инновацион ривожланиш вазирининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

“Боқий дарбадар”, “Озод”, “Генетик”, “Билга Хоқон” романлари, “Муножот”, “Онаизорим”, “Робия Балхий” каби қиссалар ва турли мавзудаги ҳикоялар муаллифи. Асарлари инглиз, турк, немис, рус тилларига таржима қилинган. “Боқий дарбадар” романи "The Eternal Wanderer" номи билан АҚШда, “Боғи Эрам” ҳикоялар тўплами Туркияда нашр қилинган. Асарлари "Ватан учун яшайлик" (Ўзбекистон), “Lexicon” (АҚШ), “Guncel Sanat” (Туркия) ва “Open Eurasia” (Англия) халқаро танловлари ғолиби деб топилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1996).

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” (2014).
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузуридаги Атамалар комиссияси аъзоси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан