Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таниқли ёзувчи Абдуқаҳҳор Иброҳимов вафот этди
20.06.2020 12:59,  
212

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдуқаҳҳор Иброҳимов вафот этди. Бу ҳақда уюшма ахборот хизмати хабар берди.

Ёзувчи, драматург, публицист, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (1990) Абдуқаҳҳор Иброҳимов Тошкентнинг Кўкча даҳасида 1939 йилнинг 16 августида туғилган

«Ўзбекистон маданияти» газетасида адабий ходим ва будим мудири (1962—72), «Гулистон» журналида масъул котиб (1972—75), «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида бўлим мудири (1978—84), Ўзбекистон Маданият вазирлигида репертуар-таҳрир ҳайъати бош муҳаррири (1984—86), Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида консультант ва етакчи консультант (1990—93), Республика «Маънавият ва маърифат» марказида бош мутахассис (1994 йилдан) бўлиб ишлаган.

Адабий фаолияти 60-йилларда бошланган. «Қоя остида» (1972), «Сўнгги нур» (1977), «Осмон яқин, ер юмшоқ» (1982) ҳикоялар тўпламлари, «Уйқу келмас кечалар» (1998) романи муаллифи.

«Тил — тақдир демак» (1990), «Ватан туйғуси» (ҳамкорликда, 1996), «Бизким, ўзбеклар» (1999) каби бадиий ва сиёсий публицистик асарларида тил, кўҳна миллий давлатчилигимиз тарихи акс эттирилган.

Адибнинг айниқса, публицист сифатидаги фаолияти эътиборга сазовордир. Муаллиф мақолаларида кўтарилган сиёсат, иқтисод ва маънавиятга оид даврнинг долзарб муаммолари кўп ҳолларда ўзининг пухта ечимини топади. Шу туфайли ҳам адибга 90-йилларда Республика матбуотида эълон қилинган энг яхши публицистик мақолалари учун «Йилнинг энг яхши журналисти» деган махсус диплом берилган (1996). Ёзувчи «Туркистон япроқлари» (1993) номли ҳужжатли қиссаси учун «Туркистон—умумий уйимиз» халқаро танловининг ғолиби бўлган.

«Биринчи бўса» лирик драмаси «Ёш гвардия» (ҳозирги Аброр Ҳидоятов номли) театрида саҳналаштирилган (1971). Бундан ташқари, «Арра» (1971), «Майли, майли» (1972), «Зўлдир» (1973), «Мени айтди деманг» (1973), «Танисангиз керак» (1974), «Сочқи» (1976), «Товушсиз қарсаклар» (1980), «Ўзбекча никоҳ» (1993), «Шайтоннинг йўли» (1994) ва бошқа пьесалари Ўзбекистонда ва бошқа давлатларнинг театрларида саҳналаштирилган.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (1999).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан