Хусусан, 2022 йил 30 март куни фуқаро Э.Н. “Ўрол” исмли шахс Бектемир туманида жойлашган таъқиқда бўлган иссиқхона учун ажратилган 2 гектар ер майдонини ҳар бир сотихини 4.000 АҚШ долларидан жами 800.000 АҚШ долларига сотишини, ер майдонига қўйилган таъқиқни тегишли органлар орқали ечиб, келгусида қурилиш ишлари учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ваъда бериб, олдиндан 80.000 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур мурожаатга асосан Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ ҳамда ИЖҚК Департаменти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Юнусобод туманидаги Кардиология маркази олдида Ч.Ў. аризачи Э.Н.дан 80.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.