Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Тарихда биринчи марта қишлоқ ва маҳаллаларда аҳоли шароитини яхшилаш учун 21 трлн сўм йўналтирилади» — Шавкат Мирзиёев
25.03.2021 08:56,  
132

Шавкат Мирзиёев 24 март куни ўтказилаётган видеселектор йиғилишида тарихда биринчи марта қишлоқ ва маҳаллаларда аҳоли шароитини яхшилаш учун жами 21 триллион сўм йўналтирилишини маълум қилди, деб ёзмоқда «Daryo».

Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги муаммоларга ҳам тўхталиб ўтган:

«Катта йўл ёритиб қўйилади, орқадаги, ички кўчалар эса қоронғи бўлиб ётади. Одамларга тенг шароит яратиш керак. Туманда 145 километр йўллар, 1 минг километр электр тармоғи, 250 та трансформатор ва 54 километр ичимлик суви тизими яроқсиз, 26 та мактаб, 17 та боғча, 4 та қишлоқ оилавий шифокор пункти таъмирталаб. Ишсизлар сони 9 мингдан ортиқ. ‘Темир дафтар’га мингта оила, ‘Ёшлар дафтари’га 6 минг нафар ва аёллар дафтарига 2 минг 200 нафар аҳоли киритилган».

Шунингдек, Президент Пайариқ туманининг 56 та қишлоғида узоқ йиллар йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилиш учун 83 миллиард сўм маблағ йўналтирилишини маълум қилган. Қайд этилишича, Самарқанднинг қишлоқ ва шаҳар маҳаллаларининг инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун жами 1,6 триллион сўм ажратиш белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан