Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Tashkent city паркига пуллик кириш тартиби яна узайтирилди
11.01.2021 22:25,  
710

Tashkent city паркига пуллик кириш тартиби 31 мартга қадар узайтирилди. Сити раҳбари бу ўзгариш бўйича изоҳ беришдан бош тортди.Tashkent city халқаро ишбилармонлик марказидаги парк ҳудудига пуллик кириш тартиби 31  мартга қадар узайтирилди. Марказ дирексиясининг бу ҳақидаги буйруғи 11 январ куни чиқарилган.

Tashkent city'нинг паркига кириш Янги йил байрами арафасида — 2020 йил 17 декабр куни пуллик қилиб белгиланган эди. Кириш чипталари нархи 5 ёшгача бўлган болаларга — бепул, 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун — 5 минг сўм, 12 ёшдан катталар учун — 10 минг сўм, пенсионерларга — 5 минг сўм (гувоҳнома бўлган тақдирда), ногиронлиги бўлган шахсларга — бепул (гувоҳнома бўлган тақдирда), енгил автомобилда кириш — 20 минг сўм (йўловчиларни ҳисобга олган ҳолда).Ўшанда Сити дирексияси раҳбари Баҳром Ризаев “пуллик режим бир ойга режалаштирилгани, кейинги натижаларга қараб бирор-бир хулосага келиниши”ни маълум қилган эди.

"Дастлабки режа бўйича, пуллик кириш тартиби 10 январга қадар давом этиши керак эди. Бироқ 11 январ куни Баҳром Ризаев пуллик кириш тартибини 31 мартга қадар узайтириш тўғрисида буйруқ чиқарган.Буйруқда таъкидланишича, пуллик кириш тартиби парк фаолиятини сақлаб туриш харажатларини ҳамда боғ инфратузилма ва обектларини 2021 йилги мавсумга тайёрлаш харажатларини молиялаштириш мақсадида узайтирилган. Сити ҳудудига кириш тарифлари ўзгаришсиз қолдирилган"-дея маълум қилмоқда Daryo.uz

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан