Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Tashkent City таркибидаги бирорта қурилиш тасдиқдан ўтмаган» — Мурод Назаров
8.06.2021 15:25,  
1046

Tashkent City ҳудуди махсус ҳудуд бўлиб, у ерда қурилиш ишлари амалга оширилаётган биноларнинг бирортаси тегишли қуйи идораларнинг тасдиғидан ўтмаган. Бу ҳақда Murad Buildings асосчиси Мурод Назаров «Rost24.uz» сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Журналист Мурод Назаровга «Нима учун Тошкент шаҳрида қурилиш режалаштирган ҳар қандай тадбиркор тегишли идоралар рухсати билан иш бошлайди-ю Tashkent City ҳудудидаги қурилиш ишларига бу қоида тегишли эмас? Тошкентда энг йирик қурилиш нима учун ҳалигача тегишли қурилиш идоралари рухсатини олмаган?», дея савол берган.

Тадбиркор бунга жавобан Tashkent City ҳудуди махсус ҳудуд эканлигини маълум қилган.

«Tashkent City ҳудудидаги қайси бино тасдиқдан ўтганига жавоб берсангиз, кейин мен жавоб бераман. Бу ҳудуд махсус ҳудуд, бу жойда параллел лойиҳалаштириш ва параллел ишларни олиб бориш рухсати билан ташкил қилинган жой. Фақат Nest One эмас, балки битган Hilton меҳмонхонасининг ҳужжатлари ҳозир ҳам тайёрланмоқда», — дейди Мурод Назаров.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан