Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи ишлар вазирлиги 4 кун ўтиб, Захарованинг сўзларига жавоб қайтарди
18.05.2020 20:10,  
2988

14 май куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистоннинг ички сиёсатига қўпол равишда аралашиб, Ўзбекистонда давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳаси бўйича муносабат билдирган эди.

18 май куни Россия ТИВ вакили Захарованинг фикрлари муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

Унда айтилишича, давлат тилини тартибга солувчи соҳага боғлиқ масалалар давлатнинг мутлақ ички сиёсатига дахлдор бўлиб, ҳар қандай аралашув асло мақбул эмас.

Мамлакатимиз ҳудудида яшовчи барча миллат ва элатлар тилига ҳурмат билан муносабатда бўлиш республика қонунчилигида ўз ифодасини топган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

Бундан ташқари, 1995 йилда қабул қилинган “Давлат тили тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига биноан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади.

Шунингдек, қонун ўз она тилини ўрганиш ва ундан фойдаланиш, хусусан таълим олиш, давлат ташкилотларига мурожаат қилиш, ҳуқуқий ва бошқа маълумотлардан фойдаланиш ҳамда ишбилармонлик муомаласида ҳеч қандай тўсиқларсиз қўллаш имкониятини кафолатлайди.

Кўплаб мактаб ва олий таълим муассасалари, жумладан хорижий университетлар филиаллари, маданият марказларида ўқитиш, даврий нашрларни чоп этиш, теле- ва радиодастурлар турли тилларда олиб борилаётгани буни яққол тасдиқлайди.

Шу муносабат билан Ўзбекистонда истиқомат қилувчи бошқа миллатлар ҳолати тўғрисида ташвишларга ҳеч қандай асос йўқ. Гап юқорида зикр қилинган 1995 йилда қабул қилинган қонун ижроси ҳақида кетмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатимизда давлат тили ҳақидаги қонун талабларига риоя этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш жараёнида холис бўлишга, олдиндан асоссиз хулоса чиқармасликка ва ҳурмат сақланишига умид қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан