Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
6.07.2019 14:52,  
35

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига консуллик хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 2019-йилнинг 1-июл санасидан Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси Консуллик бўлими негизида етти каналли “Cалл-cентер” ишга туширилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар тарқатди.

“Cалл-cентер” орқали Ўзбекистон фуқаролари автоматик тарзда ўзбек ва рус тилларида консуллик-ҳуқуқий соҳасига доир ахборотларни (Россиянинг турли ҳудудларидаги консуллик муассасаларининг манзили,  иш тартиби ва ҳудудий тақсимоти,  кўрсатиладиган хизматлар ҳамда ҳар бир хизмат учун зарур бўлган ҳужжатлар) олиш имконига эгалар. 

Юзага келадиган саволларни аниқлаштириш учун оператор билан боғланиш имконияти мавжуд.  Автоматик жавоб бериш тизими қўнғироқ қилаётган шахсга маълумот олиш ёки оператор билан боғланиш учун ҳаракатлар кетма-кетлигини тушунтиради.  Чунингдек,  операторлар яқин муддатда жавоб бериши мумкинлиги ва мурожаат қилувчининг кутиш навбати ҳам айтилади.  Кўрсатиладиган хизматлар сифатини назорат қилиш мақсадида барча қўнғироқлар ёзиб олинади. 

“Cалл-cентер” рақамлари: 

+7 499 2300076,  +7 499 2383620. 

Шунингдек,  Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлими консуллик округига Россия Федерацияси Марказий федерал округи (Белгород вилояти,  Брянск вилояти,  Иваново вилояти,  Калуга вилояти,  Кострома вилояти,  Курск вилояти,  Липецк вилояти,  Москва вилояти,  Москва шаҳри,  Орлов вилояти,  Рязан вилояти,  Смоленск вилояти,  Тамбов вилояти,  Твер вилояти,  Тула вилояти,  Владимир вилояти,  Воронеж вилояти,  Ярослав вилояти) киришини эслатиб ўтилган. 

 Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси (Узоқ Шарқий федерал округ): 

690003,  Владивосток шаҳри,  Верхнепортовая кўчаси,  46-уй.  e-mail:  [email protected],  тел. :  +74232604808,  +74232604800.

Ўзбекистон Республикасининг Ёкатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси (Урал федерал округи): 

620075,  Ёкатеринбург шаҳри,  Карл Либкнехт кўчаси,  22-уй,  6-қават.  e-mail:  [email protected],  тел. :  + 7 (343) 2723133  +7 965 5194222 факс:  + 7 (343) 2723166.

Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси (Волгабўйи федерал округи): 

420107,  Қозон шаҳри,  Спартак кўчаси,  6-уй,  “Сувар-плаза” бизнес-маркази.  e-mail:  [email protected],  тел. :  +7 843 5265565,  +7 843 5265564,  факс:  +7 843 5265563.

Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси (Сибир федерал округи): 

630005,  Новосибирск шаҳри,  Ломоносов кўчаси,  55 Б-уй.  e-mail:  [email protected],  тел. :  +7(383) 2460485,  2460484,  2460463,  2460464  Факс:  +7(383) 2460462.

Ўзбекистон Республикасининг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси (Шимолий Кавказ федерал округи ва Жанубий федерал округ): 

344066,  Ростов-Дон шахри,  Суворов кучаси,  28.  Тел:  +7 (863) 285 50 57 

Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси (Шимоли-ғарбий федерал округ): 

190005,  Санкт-Петербург шаҳри,  4-Красноармейская кўчаси,  4А-уй.  e-mail:  [email protected],  Тел:  +7 812 6010628,  Telegram’даги рақам +7-965-029-41-49.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан