Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи қарзи ошиб бораётган Ўзбекистон, ҳунармандлар учун айрим имтиёзлар, Сурхондарё вилоятида янги туман ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
30.11.2019 21:46,  
198

30 ноябрь куни юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан Sof.uz дайжестида таништирамиз.

Конституция кунида жаноб Президентдан эшитишни истаганларим

Демократик ислоҳотлар Ўзбекистонда энди ортга қайтмас тус олди», дея давлатимиз раҳбари баралла эълон қилди. Бу мамлакатдаги сиёсий ироданинг ҳалқ олдида берган катта ва масъулиятли ваъдасидир. Бундай собитқадам ҳалқчил сиёсатни ва сиёсатчини халқимиз кўп йиллардан буён кутиб келаётган эди.

«Мақсад фойда келтиришми ёки халқни соғин сигирдек соғишми?»

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг телефонларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизими ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

Маданият вазирлиги журналистларни «ухлатиб» кетди...ми?

«Сурхон ёшлари» газетасининг бош муҳаррири Исроил Шомиров Фейсбук саҳифасида шу йилнинг 5-10 апрель кунлари Сурхондарёда бўлиб ўтган Халқаро бахшичилик фестивали доирасида Термиз шаҳрида «Матбуот маркази» ташкил этилиб, унда иш олиб борган журналистлар ўртасида медиатанлов эълон қилингани, бунга пул ажратилгани, лекин ҳалигача бу маблағ журналистлар қўлига тегмаганини ёзди.

Сурхондарё вилоятида янги туман ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда депутатлар Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш ҳамда Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари ҳудудлари чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Совуқ бўлишига қарамай, мактаб қизлари амалдорлар олдига атлас кўйлакда олиб чиқилди

Тожикистон жанубидаги Темурмалик туманида янги дорихонанинг очилиш маросимига мактаб қизлари миллий атлас матосидан тикилган, юпқа кўйлаклар кийиб чиқишга мажбур қилинган. Очилиш маросимига келган амалдор – туман ҳокими Фотиҳ Аминзоданинг ўзи ва унинг ёрдамчилари эса об-ҳавога мос, иссиқ курткалар кийиб келишган.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бир йил ичида салкам 2 баробарга кўпайгани маълум бўлди

Олий Мажлис Сенатининг бугун, 30 ноябрь куни бўлиб ўтаётган йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси Абдуқодир Тошқулов вазирликлар ва идоралар олинган ташқи қарзларни нечоғли самарали, мақсадли ишлатаётгани, бу қандай назорат қилинаётгани билан қизиқди.

Ўзбекистонда ҳунармандларга айрим имтиёзлар берилди

Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Дам олиш кунлари узоқ вақт ухлашнинг хавфли жиҳатлари аниқланди

Мутахассисларнинг тадқиқотлари дам олиш кунлари узоқ вақт ухлаш чарчоқ ва уйқусизликни қоплайди, деган афсонани чиппакка чиқарди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан