Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Тахиатош ИЭС"да ёнғин юз бергани ростми?
26.04.2021 08:11,  
181

Айрим ижтимоий тармоқларда “Тахиатош ИЭС” АЖ да ёнғин юз бергани ва бунинг натижасида Қорақалпоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида электр энергияси узилиши юз бергани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг маълум қилишича, “Тахиатош ИЭС” АЖда ҳеч қандай ёнғин ва шу каби фавқулодда ҳолатлар юз бермаган.

Ушбу ҳолатни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам тасдиқлади.

Бугун, 25 апрель куни соат 20:46 да станциядаги очиқ тақсимловчи қурилмада қисқа туташув юз берганлиги сабабли 1-сонли буғ-газ қурилмаси ва 1, 3-сонли турбогенераторлар автоматик ҳимоя тизимининг ишга тушуши натижасида ўчиб қолган. 

Воқеа натижасида энергоускуналарга ҳеч қандай талофат етказилмаган. Соат 21:23 да станцияда очиқ тақсимловчи қурилманинг иш фаолияти тикланган.

Энергоблоклар босқичма-босқич ишга туширилиб энерготизимга уланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан