Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тахтақорача довони икки кунга ёпилади
6.09.2021 09:37,  
207

Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Тахтақорача довонида жорий йилнинг 6-7 cентабрь кунлари вақти-вақти билан йўл ёпиб қўйилиши эълон қилинди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди

Маълум бўлишича, Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 Олма-ота—Бишкек—Тошкент—Шаҳрисабз—Термиз халқаро автомобиль йўлининг 1135–1146-километридаги Тахтақорача довонида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.

Ўқув машқи режасига кўра, ушбу автомобиль йўлида фуқаролар ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл атрофидаги кўчки ва тош қулаши хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тегишли муҳандис-техник тадбирлар амалга оширилиши белгиланган.

“Шу муносабат билан мазкур автомобиль йўлида вақти-вақти билан фуқаролар ва автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши қисқа муддатли чекланади ва йўл ёпилади”, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан