Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ТДПУ талабасида коронавирус аниқланди.Иккита факултет онлайн таълимга қайтмоқда
23.01.2021 20:52,  
551

22 декабрь куни тиббий ташхис натижаларига кўра, Тошкент давлат педагогика университети Рус тили ва адабиёти факультети талабасида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда университет Ахборот хизмати «Халқ сўзи»га маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу талаба билан алоқа қилганлар ва факультет ҳудудидаги бошқа барча талабаларга 14 кун давомида ўз-ўзини изоляция қилиш режимини ўтказиш тавсияси берилди.
Ўқув биносининг 4-қаватидан фойдаланаётган Рус тили ва адабиёти факультети ҳамда Хорижий тиллар факультетида ҳам ушбу назорат чоралари жорий қилинди.

Бунда офлайн тартибда таълимга қайтган Рус тили ва адабиёти, Хорижий тиллар факультетларининг барча 1-курс талабалари эндиликда 14 кун давомида таълимни масофавий тартибда олишлари белгиланди.24 декабрдан ушбу иккала факультетнинг 2-3-4-курс талабалари қишки сессия якуний имтиҳонларини онлайн тартибда топширадилар. 1-курс талабалари эса икки ҳафтадан кейин 8 февраль куни имтиҳон топшириш учун офлайн таълимга қайтадилар.

Рус тили ва адабиёти, Хорижий тиллар факультети бинолари, кириш-чиқиш жойлари ва ҳудудлари тўлиқ изоляцияга олинган бўлиб, у ерда 1 ҳафта мобайнида тиббий-санитария тозалаш ишлари амалга оширилади. Ушбу факультетларнинг ҳудуди тўла ёпилган ва назоратга олинган.
Қолган барча факультетлар талабалари тўлиқ тартибда офлайн таълим дарсларини ва офлайн тарздаги имтиҳон топшириш жараёнлари давом эттирадилар. Бунинг учун барча биноларнинг кириш ва чиқиш жойлари ҳар бир факультет ва курслар учун алоҳида маршрутлар асосида белгиланган йўлаклар орқали амалга оширилишига риоя қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан