Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Тегилмаган шу волонтёрлар қолганди». Комил Aлламжонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг волонтёрлар ҳақида айтган гапларига кескин эътироз билдирди
18.11.2020 14:36,  
2064

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёшлар билан учрашувда волонтёрлар ҳақида айтган фикри ижтимоий тармоқларнинг навбатдаги муҳокама мавзусига айланди.

Инновацион ривожланиш вазирлигида бўлиб ўтган тадбирда чиқиш қилган пойтахт раҳбари волонтёрлар ҳақида гапириб, улар фаолиятига очиқдан очиқ шубҳа билдирар экан, уларнинг асл нияти бошқаларга ёрдам беришми ёки даромад олишми, дея иддао қилади ва (волонтёрлар фаолиятини) текшириш кераклиги қайд этади. Шунингдек, «...мен шу пайтгача бирор қариянинг оёғини ювган ёки сочини тараб қўйган волонтёрни кўрмадим», дейди Тошкент шаҳар ҳокими.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳокимнинг бу гапларига кескин эътироз билдирди.

«Тегилмаган шу волонтёрлар қолганди. Бу ёшларга мотивация эмас, қўлига бир урадиган тадбир бўлибди. Ваҳоланки, пандемия даврида барча ёшлар бирлашди, Тошкент шаҳрини ҳокимият эплолмай қолганида,  айнан шу волонтёрлар ҳаётини хавф остига қўйиб, одамлар дардига малҳам бўлди. Ўша пайтда ёрдамга муҳтож бўлиб, уйда ётган айрим қарияларга оёғини  тоғорага сув солиб, совун билан ювиш эмас, балки сумкада ташилган егуликлар керак эди. Энди уларни ўрганиш керакмиш. Улар даромад оляптими ёки кўнгилли ёрдамчиларми, шуни ўрганиш керакмиш. Ўрганиш эмас, раҳмат дейиш керак. Ўрганиш керак бўлса, Тошкентда масала кўп.

P.S.: Пичоқни олдин ўзингга ур, оғримаса бировга», деди Комил Алламжонов.

«Bakiroo» Телеграм канали муаллифи, иқтисодчи ва блогер Отабек Бакиров Комил Aлламжоновнинг бу қарашларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

«Комил Алламжонов билан фикримиз ўнг келмаслиги мумкин. Лекин ҳозир бу масалада унинг қарашларини 146%га қўллайман.

Агар текшириш ва ўрганиш лозим бўлса, қаерда давлатники, қаерда тадбиркорники ажратиб бўлмай қолган, қабул қилинаётган қарорларда манфаатлар тўқнашуви йўқ нуқтанинг ўзи қолмаган, ҳокимликнинг  ваколатлари аффилланган бизнес манфаатлар йўлида реализация қилинаётган ҳокимнинг фаолияти текширилиши лозим», деб ёзмоқда блогер.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан