Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Телебошловчи семиз кишиларга “бюджетни сақлаб қолиш” учун ўлишни таклиф қилди
8.08.2019 17:32,  
28

Британиялик телебошловчи Майкл Бюерк (Michael Buerk) семизлик бу касаллик эмаслигини маълум қилди. Шунинг учун ортиқча вазнга эга бўлган кишиларни даволашнинг хожати йўқ. Бу ҳақда Metro нашри хабар қилмоқда.

“Сиз семизсиз, чунки жуда кўп ейсиз”, - дея ёзган журналист.

Унинг сўзларига кўра, семиз кишилар “хаста эмас, балки заифдир” ва уларнинг ўлими миллий соғлиқни сақлаш хизматининг пулларини сақлаб қолишга имкон беради.

Бюерк узоқ умр кўришни ҳаётнинг асосий мақсади қилишнинг асло хожати йўқлигини қўшимча қилган. Ортиқча вазнга эга бўлганларнинг эрта ҳаётдан кўз юмишини демографик дисбалансга қарши курашда “фидокорона қурбонлик” деб ҳисоблаш мумкин.

Британия ҳукумати маълумотларига кўра, деярли ҳар учинчи катта ёшдагилар ва 11 ёшгача бўлган ҳар бешинчи бола семизлик хасталигидан азият чекмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан