Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Телефон ғилофидан гиёҳвандлик моддаси топилди
28.02.2021 11:01,  
74

Жорий йил 22 февраль куни, Наманган вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳар кўчасида шубҳали ҳаракатлар содир этганлиги учун ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги шимининг орқа чап чўнтагидан 1000 сўмлик купюрага ўралган, ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли модда ва қўлидаги “Самсунг” русумли телефон аппаратининг ғилофи ичида бир бўлак, ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган. Бу ҳақида Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг умумий соф оғирлиги 0,20 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан