Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Telegraf Card мобил иловаси билан халқаро қўнғироқлар бир неча марта қулайроқ!
30.01.2021 11:09,  
203

Биз рақамли иқтисодиёт, Интернет, мобил иловалар даврида яшамоқдамиз ва деярли барча юмушларни онлайн тартибда амалга оширишга кўникиб қолганмиз. Айнан шунинг учун «Ўзбектелеком» АК доимо ўз абонентлари ҳақида қайғуради ва халқаро йўналишдаги қўнғироқлар учун телефон карталаридан фойдаланишнинг янги, қулай шаклини таклиф этади.

Telegraf Card мобил иловасини юклаб олинг ва чакана савдо нуқталаридан халқаро карталарни сотиб олиш зарурати ҳақида унутинг. Шу билан бирга, қўнғироқлар учун тарифлар бир неча маротаба қулай бўлади!

Бу қандай ишлайди?

Компания мутахассислари томонидан Абонентларга қулай бўлиши учун Telegraf Card мобил иловаси ишлаб чиқилди ва бунда мобил иловани ўрнатиш орқали фойдаланувчи банк картаси ёрдамида «Марказий Телеграф» ҳамда UZTELECOM халқаро телефон карталари серия рақами бўйича ўз ҳисоб рақамини сотиб олиш ва тўлдириш, шу билан бирга ўтказилган тўловлар ҳақида маълумот олиш ҳамда карталарни бошқариш имкониятини қўлга киритади. Қулай, ҳамёнбоп ва замонавий!

Қанчалик қулай?

Сотиб олинган карталар ёрдамида фойдаланувчиларга Компаниянинг интеллектуал платформаси орқали қулай тарифлар бўйича халқаро қўнғироқларни амалга ошириш имконияти берилади. Бунда халқаро қўнғироқларни бир неча баробар ҳамёнбоп нархга амалга ошириш имкони яратилади. Тарифларнинг йўналишларга қараб халқаро телефон алоқа хизмати учун мавжуд анъанавий тарифларига нисбатан 1,5 баробардан 3 баробаргача фарқ қилади.

Қаердан юклаб олиш мумкин?

Android платформаси учун мобил иловани қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.telecom.bkm&hl=en_US&gl=US 

UZTELECOM карта платформаси орқали халқаро қўнғироқлар учунтарифлар билан мазкурҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин: https://uztelecom.uz/uz/jismoniy-shaxslarga/uy-telefoni/xalqaro-xizmatlar-2/karta-platformasi-orqali-xalqaro-qongiroqlar

UZTELECOM – Миллий оператор!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан