Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Telegram" асосчиси Павел Дуров Франция фуқаролигини қабул қилди
24.11.2021 07:56,  
211

"Telegram" асосчиси Павел Дуров Франция фуқаролигига қабул қилинган.

Манбага кўра, Дуровга Франция фуқаролиги жорий йилнинг август ойида берилган. Тегишли ҳужжатда унинг исми шарифи ва туғилган йили кўрсатилган. Ҳозирча ушбу маълумотга Дуров томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмади.

Дуровда Россия фуқаролигидан ташқари Кариб оролида жойлашган Сент-Китс ва Невис мамлакати фуқаролиги ҳам бор. Олдинроқ Дуров мазкур давлатда бирор марта бўлмаганини ва унинг паспортини Европа Иттифоқи ҳудудидан чиқмасдан ҳам олиш мумкинлигини маълум қилган эди. 

Қайд этилишича, Сент-Китс ва Невис паспорти Европа Иттифоқи ва Буюк Британия ҳудудига визасиз бўлиш ҳуқуқини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан