Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Павел Дуров Telegram ишлайдиган алгоритм асосида янги интернет тизимини яратмоқчи
11.02.2020 18:47,  
270

Telegram асосчиси Павел Дуров Интернет ўрнини босадиган муқобил экотизим ишлаб чиқмоқда. test.ton.org сайтида TON (Telegram open network) платформасида сайтлар яратиш бўйича кўрсатма жойлаштирилди.

Техник жиҳатдан TON’даги сайтлар одатий сайтларга жуда ўхшаш бўлади, уларга “одатий Интернет”даги прокси-серверлар орқали кириш мумкин бўлади.

Хабарда айтилишича, TON сайтларидан блокчейнга асосланган платформанинг бошқа хизматларига уланиш учун фойдаланиш мумкин.

Ишлаб чиқарувчилар фикрича, TON ҳозирги Интернетнинг ўрнини босадиган экотизим вазифасини ўтайди. Сайтларга қўшимча равишда, у ўз хизматларини, дастурларини ва браузерларини таклиф қилади. TON осонлик билан амалдаги дастурлар билан интеграциялаша олади деб ишлаб чиқарувчилар ваъда беришмоқда.

Платформа 2019 йилнинг май ойида инвесторлар учун тест синовидан муваффақиятли ўтган.

TON кўплаб хизматларга эга бўлади, бироқ уларнинг энг муҳими TON Payments тўлов тизими ҳамда криптоҳамёни ҳисобланади.

Шунингдек, “янги Интернет”да файлларни сақлашга мўлжалланган TON Storage, TON Proxy ҳамда TON VPN ҳам бўлади.

Telegram Open network (TON) Telegram асосчиси Павел Дуровнинг лойиҳаларидан бири бўлиб, платформа Telegram ишлайдиган алгоритм асосида ишлайди.

Telegram ижтимоий тармоғи шу вақтга қадар амалга оширилган хакерлар ҳужумига муваффақиятли дош бера олгани учун ҳам, TON АҚШдаги “Кремний водийси”да жойлашган инвесторларнинг ҳам диққатини жалб қила олган эди.

Мавзуга доир: Telegram асосчиси АҚШда судга чақирилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан