Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Telegram орқали порнографик материаллар тарқатган ўзбекистонлик йигит жазоланди
15.05.2020 00:05,  
1190

Telegram мессенжерида канал очиб, унда уятсиз ва беҳаё суратларни тарқатиб келган йигит аниқланиб, жазоланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Вазирлик берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 23 март куни ички ишлар органларига Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи фуқаро Д.С. ариза билан мурожаат қилиб, Telegram мессенжери орқали “Aqilli fayzik” профили ёрдамида, хотин-қизларнинг телефон рақамлари, турли хил порнографик шаклдаги фото ва видеолавҳалар жойлаштирилган, инсон қадр-қимматини камситувчи уятсиз ва бузуқ ҳақоратли сўзлар ёзилган “UZB KAYF GOLD” номли Телеграм каналида ўзи фойдаланиб келаётган телефон рақамини “Asalhone 2” номи билан қўйиб, тарқатиб юборган номаълум шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Тезкор қидирув ҳамкорлиги бошқармаси ҳамда Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, юқоридаги ноқонуний ҳаракатлар Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи Х.Ф. исмли фуқаро  томонидан содир қилинганлиги аниқланган. Суриштирув давомида маълум бўлишича, мазкур фуқаро ўзи фойдаланиб келаётган “MI-6” русумли телефонидан очилган Telegram мессенжеридаги “Aqilli fayzik” профили ёрдамида “UZB KAYF GOLD” номли Telegram канали очиб, бир неча фуқароларни телефон рақамларини, турли хил порнографик шаклдаги фото ва видеолавҳаларни жойлаштириб келаётганлиги аниқланган. Х.Ф. исмли фуқаро билан ўтказилган суҳбат давомида, у ҳақиқатдан хам аризачига тегишли бўлган телефон рақамини “Asalhone 2” номи билан номлаб, инсон қадр-қимматини камситувчи уятсиз ва бузуқ ҳақоратли сўзлар ёзилган ҳолда “UZB KAYF GOLD” номли Telegram каналида тарқатганлиги маълум бўлган.

Текширув давомида мазкур фуқаро томонидан фойдаланиб келаётган “MI-6” русумли телефон аппарати холислар иштирокида текширилганида, “UZB KAYF GOLD” номли Telegram каналида, бир неча фуқароларнинг телефон рақамлари, турли хил порнографик шаклдаги фото ва видеолавҳалар жойлаштирилганлиги аниқланиб, ушбу телефон аппарати қўшимча текшириш учун далилий ашё сифатида олинган.

20 апрель куни Андижон вилояти, Марҳамат тумани Маъмурий суди томонидан Х.Ф. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41- ва 189-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, мазкур Кодекснинг 34-моддасига асосан ҳуқуқбузарга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридаги жарима жазоси тайинланиб, унга тегишли бўлган “MI-6” русумли телефон аппарати давлат фойдасига мусодара қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан