Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Telegram'даги гуруҳларда овозли чат ташкил этиш имконияти пайдо бўлди
23.12.2020 21:31,  
517

Telegram мессенжери Android ва iOS платформаларидаги иловасининг янги – 7.3 талқинини тақдим этди.

Овозли чат

Янги версиядаги энг асосий янгилик – исталган гуруҳда овозли чат ташкил этиш имкони туғилган. Яъни гуруҳларда мессенжер фойдаланувчилари аудиоконференцалоқа шаклида реал вақт режимида суҳбатлашишлари мумкин.

Ҳайратланарлиси, ҳар бир овозли чатда бир неча минг иштирокчи қатнаша олади. Аудиоконференцияда неча киши бир вақтнинг ўзида гапира олишини белгилаб қўйиш имконияти бор.

Жўнатилган хабарларни таҳрирлаш қулайлашди

Telegram'да юборилган суратни кўриш режимида қаламча тугмаси пайдо бўлди. Уни босган ҳолда, жўнатилган расмга қайта ишлов бериб (қаламда чизиш, ранг эффектини қўшиш, стикер ёпиштириш), расмни таҳрирлаш мумкин.

Хабарни таҳрирлаш вақтида яна нечта белгидан кейин лимит тўлишини кўрсатувчи индикатор қўшилди.

Овозли смайллар

Анимацияли эмодзиларнинг айримлари энди нафақат «қимирлайди», балки эмодзига мос товуш ҳам чиқаради.

«Қимирлайдиган» смайллар сони ҳам ошган.

Янги версияда шунингдек интерфейс билан боғлиқ бошқа кичик ўзгаришлар ҳам ўрин олган.

Иловани Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг август ойида Telegram видеоқўнғироқлар хизматини ишга туширган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан