Тенге банк 2019 йилни 2,8 млрд сўм соф зарар билан якунлади. Бу ҳақда корпоратив маълумотлар ягона порталида хабар берилди.
Рақамлар Deloitte & Touche аудиторлик компанияси томонидан тасдиқланган банкнинг йиллик молиявий ҳисоботида келтирилган.
Тенге Банк Қозоғистон Халқ банкининг шўба банки ҳисобланади. Банк Ўзбекистонда 2019 йил июл ойида очилган ва мамлакатда биринчи Қозоғистон банкига айланган.
Тенге Банк бошқаруви раиси Аслан Талпаковнинг сўзларига кўра, банк ҳеч бўлмаганда Ўзбекистондаги энг яхши 10 банкка киришни ва инновацион банк хизматларини кўрсатишни режалаштирмоқда.