Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тергов ҳибсхонасида китоб ярмаркаси ташкил этилди
21.02.2021 07:36,  
144

Хоразм вилояти ИИБ Aхборот хизматининг хабар беришича: Хоразм вилояти ИИБ тергов ҳибсхонасида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Дунёнинг саккизинчи мўжизаси дея эътироф этиладиган китоблар инсоният тараққиётининг асосини ташкил этади. Китоб мутолааси инсоннинг нутқ ва муомала маданиятини ошириши билан биргаликда ижобий фикрлашини ҳам ривожлантиради.

Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларининг китобхонлиги ҳам анча ошган. Бунда, албатта, ички ишлар органларида ташкил этилаётган китоб савдоси ярмаркаларининг ўрнини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Хоразм вилояти ИИБ 11-сон тергов ҳибсхонасида китоб савдоси бўйича ташкил этилган навбатдаги ярмарка жараёнида ходимларнинг бадиий китобларга, айниқса жаҳон ҳамда миллий адабиётимизнинг дурдона асарларига бўлган қизиқишларининг ортганлиги яққол намоён бўлди.

Улгуржи савдо қилувчи тадбиркор томонидан китобларнинг арзон нархларда таклиф этилганлиги китоблар савдосининг ошишига сабаб бўлди. Ходимлар нафақат ўзлари учун, фарзандлари ва оила кутубхонаси учун ҳам китоблар харид қилишди, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан