Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Терма жамоадан чақирув олган футболчилар рўйхати ва мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди
21.03.2021 22:42,  
387
 
Хабарингиз бор, 22-30 март оралиғидаги ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Гана ва Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Терма жамоага чақирилган бир неча нафар футболчи Суперлига баҳсларида ўз клуби сафида жароҳат олганлиги сабабли, мазкур ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди.

Элдорбек Суюнов, Егор Кримец, Ҳожиакбар Алижонов, Лутфулла Тўраев, Сардор Собирхўжаев, Аброрбек Исмоилов, Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига мураббийлар штаби миллий жамоамиз сафига Искандар Шайқулов ("Сўғдиёна"), Анзур Исмоилов ("Пахтакор") ва Жавохир Қахрамоновни ("Сўғдиёна") жалб этди.

Шунингдек, МТЖ мураббийлар штабида ҳам ўзгариш рўй берди. Анвар Ғофуров ёрдамчи мураббий сифатида Вадим Абрамовга кўмаклашиб борадиган бўлди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, эртага терма жамоамиз "Пахтакор" стадионида тўлиқ таркиб билан машғулотларга киришади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан