Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий "Телеграм" саҳифасининг ахборот беришича, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубай йиғини доирасидаги Австралияга қарши ўйини бекор қилинган.
Австралияликларнинг бир қатор футболчилари жароҳат олганлиги боис, ушбу беллашув ўтказилмайдиган бўлди. Энди Дубайдаги ўқув-машғулот йиғинида вакилларимизга Таиланд терма жамоаси рақиб бўлади.
Учрашув 30 май санасида бўлиб ўтади. Шундан сўнг, терма жамоамиз Саудия Арабистонига ЖЧ саралаш беллашувлари учун йўл олади