Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Термиз шаҳрида олти нафар эгизак туғилгани ҳақида хабар ҳақиқатга зид
17.02.2021 10:15,  
276

Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида олти нафар эгизак: тўрт нафар қиз, икки нафар ўғил туғилганлиги ва бу Ўзбекистон учун рекорд кўрсаткич экани ҳақидаги ҳабар тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Сурхондарё вилоят sоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдивохидов билан боғланди.

— Бу хабар ҳақиқатга зид, — дейди бошқарма бошлиғи. — Термиз шаҳри ва туманида бундай туғилиш қайд этилмаган. Охирги кўп фарзанд туғилиши ҳудудимизда 3 феврал куни бўлган, яъни Ангор тумани “Тўлқин” маҳалласида истиқомад қилувчи 1990 йилда туғилган Махбуба Абдумуродова шу куни уч фарзандини кесарча кесиш йўли орқали дунёга келтирган. Биринчи фарзанди қиз (вазни 2950 грамм, бўйи 49 см), иккинчиси ўғил (вазни 2900 грамм, бўйи 47 см) ва учинчиси ҳам ўғил (2200 грамм бўйи 46 см). Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан