Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тезкор! ФВВ 138 нафар фуқаро тошқин оқибатларидан қутқарди
2.05.2020 19:14,  
294

ФВВнинг хабар беришича, Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи идоралар билан ҳамкорликда “Сардоба сув омбори” атрофида жойлашган “Қўрғонтепа”, “Дўстлик” ва “Юртдош” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 11598 нафар аҳоли Мирзаобод туманига эвакуация қилинган.

Қайд этиш жоизки, қутқарувчилар томонидан 138 нафар фуқаро тошқин оқибатларидан қутқарилди.

Аҳолини эвакуация қилиш тадбирларига Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан 170 та автобус ва 27 та юк ташиш автотранспорти жалб этилди.

“Сардоба сув омбори”нинг дамбасини қайта тиклаш мақсадида жами 100 та юк ташиш техникаси орқали тош ва шағал етказиб бериш ишлари ташкиллаштирилди.

Шунингдек, сувда қидирув-қутқарув операциясини ўтказиш ва содир бўлган вазиятга аниқ баҳо бериш, келтирилган зарар миқдорини аниқлаш мақсадида, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 75 нафар шахсий таркиб ва 13 та махсус моторли қайиқлар жалб этилиб, қутқарув ва қидирув ишлари олиб борилди.

Сирдарё вилояти "Оқолтин туманининг “Аҳиллик” ва “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги аҳоли яшаш пунктларини сув босмаганлиги сабабли, 2020 йил 2 май куни Жиззах вилоятига эвакуация қилинган жами 11886 нафар фуқаро ўз яшаш манзилларига соғ-омон қайтарилди.

Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бўйича ахборот тақдим этиб борилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан