Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тезкор! Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -16 даражагача пасаяди
9.12.2021 11:58,  
994

Жорий йилнинг 12-15 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Жорий йилнинг 12-14 декабрь кунлари республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади.

Тоғ ва тоғолди туманларда 12-13 декабрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Республика бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10° пасайиши кутилмоқда.

13-15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° совуққача, кундуз кунлари 0-5° илиққача, шимолда кечалари 7-12° совуққача, баъзи жойларда 14-16° совуққача, кундуз кунлари 3° совуқ 2° илиққача пасаяди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан