Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«ТикТокерлар»ни чеклаш эмас, уларга имконият бериш керак» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
18.12.2020 11:39,  
392

Tashkent city’да жойлашган Congress Hall мажмуасида “Тошкент ёшлари форум — 2020” доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Унда иштирок этган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев форумда ТикТок юлдузларининг иштирок этиши бўйича берилган саволга жавоб қайтарди.

“TikTok ҳам ижтимоий тармоқлар, интернет оламининг бир қисмига айланиб улгурди. Уларни чеклаш эмас, балки тўғри йўлга солишимиз керак. Ўзбекистон демократик давлат, бизга чеклаш ярашмайди. Уларни тўғри йўлга солсак, бугун арзимасдек кўринган ўша ёшлар эртага керакли инсонга айланади”, дея ҳокимнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Эслатиб ўтамиз, 18-21 декабр кунлари Тошкент шаҳрида “Тошкент ёшлари форум — 2020” тадбири бўлиб ўтмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан