Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тимур Кападзе: "Миллий терма жамоани бошқаришга тайёрман"
13.06.2021 13:39,  
240
Тошкентнинг "Олимпик" жамоаси Про лиганинг 11-турида "Оқ-тепа" билан тўқнаш келди (2:0). Мазкур учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.
 
"Оқ-тепа" билан биринчи маротаба ўйнаётганимиз йўқ. Шунинг учун муносиб тайёргарлик кўрдик. "Нефтчи"га қарши ўйинда кўп куч йўқотилгани учун балки бугун руҳий томондан чарчоқ сезилгандир. Шу томондан хавотир бор эди. Йигитларга ҳар бир ўйинга алоҳида муносабатда бўлиш кераклигини, аввалги турдаги ғалабани эсдан чиқариш кераклигини айтдим.
 
Кўрганингиздек яхши ҳаракат қилишди ва ишончли тарзда ғалаба қозонишди. Тўғри камчиликлар, хатолар кузатилди. Албатта буни устида ишлаймиз. Мавсум стартидаги ўйин билан ҳозирги учрашувни солиштирган шогирдларимда ўзига бўлган ишончи ортди, ўйин томонлама ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Менимча ҳақли ғалаба қозондик",- дейди Тимур Кападзе.
 
- "Оқ-тепа" ўтган турда "Нефтчи" ўйнаган услуб, яъни узун паслар билан ҳаракат қилди...
- Рақиб ҳар доим пас орқали ўйнайди. Буни биламиз. Уларнинг "Бухоро" билан ўйинини кўрдим. Балки янги мураббийнинг кўрсатмалари бўлса керак. Ундан олдинги ўйинларда ҳимоядан чиқишга қийналиб, кўп голлар ўтказиб юборишди. Шунинг учун оддий услубга ўтишди, деб ўйлайман. Бугун ўйинда пас орқали ҳимоядан чиқишларини ёки узун паслар билан ўйнашларини кутгандим. Биз бунга тайёр эдик.
 
- "Олимпик" узун пасларни бирортасини ўтказмади, тозалаб ташлади. Умуман олганда жамоа ўйин сифати бўйича Суперлига клубларидан қолишаётгани йўқ. Айнан услуб бўйича қайси европалик мураббийдан ўрнак олгансиз?
- Чет эл, европа жамоалари иштирокидаги учрашувларни кўрамиз. "Манчестер Сити" ёки "Челси" фарқи йўқ. Финал ўйинларини кўриб таҳлил қиламиз. Қандай ўйнаяпти, қаерда қандай чиқиб кетяпти барини кўрамиз. Футболчилардаги фикрлашни кучайтиришимиз керак. Керакли жойларини оляпмиз. Кўчириб олмаймиз, чунки у ердаги футболчилар бошқа. Қолганини ўзимизнинг футболчилардан келиб чиқиб тузамиз. Ўйинчилар майдонда фақат югураётгани йўқ. Ҳаммасини вазифаси бор. Анча ўсишга эришишмоқда. Энг муҳими жисмоний ҳолатлигини анча яхшилашди. Ҳар куни фитнесс билан шуғулланишади. Шу тариқа давом этамиз.
 
- Бекзод Шамсиев иккита ўйинда марказий ҳимояда ўйнаганди. Сўнгги учрашувларда эса таянч ярим ҳимоячиси вазифасини бажармоқда. Бу нима билан боғлиқ?
- Тактика билан боғлиқ. Бошқа ҳимоячиларга имконият беряпман. Керакли пайтда бешинчи ҳимоячи вазифасини бажармоқда.
 
- Эшитишимизга қараганда терма жамоани Жаҳон чемпионатининг кейинги саралаш босқичига Тимур Кападзе тайёрлар экан. Агарда бу йил шундай таклиф бўлса, "Олимпик"ни ташлаб кетасизми ёки 2024 йилгача олиб борасизми?
- Терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқишини тилаб қоламан. Бундан хурсанд бўламан. Қолганини вақт кўрсатади. Таклиф бўлса ҳеч қачон йўқ демайман. Қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Терма жамоа манфаати бутун футболимизни манфаати ҳисобланади. Ҳозирги вазифам олимпиядага олиб чиқиш. Мен шу йўлдаман. Ҳеч қаерга мени олинглар, демаганман. Тақдир қаерга йўналтирса қочиш йўқ. Миллий терма жамоада ишлашга ҳар доим тайёрман.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан