Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тинчлик бўйича Нобел мукофоти Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурига топширилди
9.10.2020 18:49,  
62

Тинчлик бўйича Нобел мукофоти БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастурига (WFP) топширилди. Нобел қўмитасининг фикрига кўра, дунёдаги энг йирик гуманитар ташкилот "очлик билан курашиш, можаролардан зарар кўрган минтақаларни тинчликка олиб келиш учун шароит яратиб бериш ва очлик таҳдидини қурол сифатида ишлатилишининг олдини олишда етакчилиги учун" мукофотга лойиқдир. Қўмита WFP 2019 йилда 88 мамлакатда 100 миллионга яқин одамга ёрдам берганини қайд этди.

Мукофот қатъий равишда инсонпарвар, бетараф ва сиёсий бўлмаган даъвогарга берилди. Номзодлар орасида Доналд Трамп ҳамда Владимир Путин ҳам бор эди. Бир кун олдин америкалик мумтоз шоира Луиза Глюкга берилган Адабиёт мукофоти ҳам худди шундай характерга эга.

Женифер Дудна ва Эмануэль Шарпенте бу йил CRISPR генларини аниқ таҳрирлаш техникаси билан кимё бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлишди.

Ҳарви Олтер, Майкл Ҳаутон ва Чарлз Райс гепатит C вируси бўйича олиб борган тадқиқотлари учун тиббиёт ва физиология бўйича Нобел мукофотини олди.

Физика йўналиши бўйича мукофот эса Рожер Пенроус, Рейнҳард Генцел ва Андреа Гезга қора туйнукларни кашф қилгани ва хусусиятларини таснифлаб бергани учун топширилди.

Анъанага биноан иқтисод бўйича Нобел мукофоти энг сўнггида берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан