Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Тинчлик ва соғлиқни асрасак, қолган нарсаларга албатта эришамиз” - Президент Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади
21.03.2020 10:43,  
37

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев юртдошларимизни Наврўз байрами билан табриклади.

"Тинчлик ва соғлиқни асрасак, қолган нарсаларга албатта эришамиз. Лекин ҳозирги глобал дунёда бу жуда мураккаб вазифа бўлиб қолаётганини барчамиз кўриб-билиб турибмиз.

“Йил йилга ўхшамайди”, деган гап бежиз айтилмаган. Ҳаёт ҳеч қачон бир текис кечмайди. Ҳаёт бор экан, синов бор, қийинчилик бор.

Бу ҳақиқатни шу кунларда янада чуқур ҳис этмоқдамиз. Бугун коронавирус инфекцияси деган жиддий бир хавфга дуч келдик. Давлатимиз, ҳукуматимиз бу хатарни тезроқ бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

Гўзал диёримизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча юртдошларимиз янада жипслашиб, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онглилик ва масъулият кўрсатиб, мўътабар кексаларимизнинг дуои фотиҳалари билан бу синовдан эсон-омон ўтамиз, деб ишонаман.

Вужудга келган мураккаб шароитни ҳисобга олиб, бу йилги Наврўз байрамида оммавий тадбирлар ўтказишни тўхтатдик.

Фурсатдан фойдаланиб, вазиятни тўғри тушуниб, кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаётгани учун халқимизга яна бир бор раҳмат айтаман", деди Президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан