Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ТИВ чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари ва мамлакатимиздаги хориж фуқаролари мурожаат қилди
20.04.2020 21:30,  
530

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги чет элда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ва мамлакатимиздаги хориж фуқаролари қуйидагиларни маълум қилди.

“Маълумки, Республика махсус комиссияси коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга қаратилган барча чекловчи чоралар 2020 йил 10 майга қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шунингдек, хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари жорий йил 1 июнга қадар автоматик узайтирилади, шунингдек, муайян муддатга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар фуқароларига (агар белгиланган муддат бузилган тақдирда) истисно тариқасида мамлакатдан чиқиб кетишига жорий йилнинг 1 июнига қадар рухсат берилиши, уларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.

Шу билан бирга, Республика махсус комиссияси ҳамюртларимизни хориждан олиб келиш учун чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида алоҳида қарор қабул қилишини эслатамиз. Махсус комиссиянинг ушбу қарори, шунингдек чартер рейсларининг санаси ва йўналишлари тўғрисидаги маълумот расмий интернет-манбалар орқали қўшимча равишда тарқатилади“, дейилади ТИВ ахборотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан