Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ТИВ Қозоғистон чегарасида ўзбекистонликлар иштирокида юз берган можарога изоҳ берди
13.07.2019 11:43,  
13

Россия-Қозоғистон чегарасида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида можаро келиб чиққан. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Воқеа жорий йилнинг 11 июль куни рўй берган. Ижтимоий тармоқларда ушбу можаро акс этган видеолар ҳам тарқалган. Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига таяниб бўлиб ўтган воқеада ўзбекистонликларнинг иштироки бўлганини тасдиқлаган. 

Ғарбий-Қозоғистон вилояти Ички ишлар департаменти маълумотига кўра, мазкур маҳаллий низо оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ҳамда Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ҳеч қандай ариза келиб тушмаган. 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.:  +7-717-295-42-52) Актау шаҳридаги Бош консулхонага (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.:  +7-729-277-71-17) Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.:  +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан