Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тўйиб ухлашнинг оддий усули аниқланди
24.07.2019 18:54,  
437

Американинг Техас университети олимлари тўйиб ухлашнинг оддий усулини аниқлашди. Бу ҳақда MedicalXpress хабар қилмоқда.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, тезроқ уйқуга кетиш ва уйқу сифатини ошириш учун ётишдан олдин илиқ ванна қабул қилиш зарур.

Мутахассислар уйқу сифатини яхшилаш мавзусига бағишланган 5322 та тадқиқот маълумотларини ўрганиб чиқишди. Аксарият тадқиқотлар ванна қабул қилиш ўртача 10 дақиқага тезроқ ухлаб қолишга кўмаклашинини исботлаган.

Шу билан бирга, сув ҳарорати 40-43 даража илиқ бўлиши кераклиги қайд этилган.

Шунингдек, олимлар уйқуга кетишдан 90 дақиқа олдин ванна қабул қилиш кераклигини тавсия қилишган. Ана ўшанда қабул қилинган ванна мириқиб ухлашга замин яратади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан