Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийдаги Тўдакўл сув омборида 6 млн. долларлик янги пляж очилмоқда
14.08.2020 14:12,  
683

16 август куни Навоий вилояти, Қизилтепа туманида жойлашган Тўдакўл сув омборида "Silk Road Family Resort" сайёҳлик пляж зонасининг расмий очилиш маросими ўтказилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Лойиҳага кўра, пляж дам олиш соғломлаштириш маскани ва аквапаркнинг умумий қиймати 6 млн долларни ташкил этади.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати 

Шунингдек, ушбу сайёҳлик объекти пляж, бассейн, аквапарк, кичик «Диснейланд», 50 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, дам олиш тапчанлари, ресторан, ёзги терасса, SPA-салон, табиат қўйнидаги ўйингоҳ, тиббиёт бурчаги, соғломлаштириш маскани, спорт майдони, автотураргоҳ ва махсус сув транспортлари каби турли қўшимча хизматларни ҳам ўз ичига олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан