Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тоғли Қорабоғ: Пашинян Путин билан нимани келишди?
6.10.2020 15:49,  
1113

Арманистон Бош вазири ўтган тўққиз куннинг ичида иккинчи бор Россия президентига сим қоқди. Бу ҳақда Би-Би-Си хабар бермоқда.

Томонлар яна "Тоғли Қорабоғдаги кучайиб бораётган қуролли тўқнашув" масаласини муҳокама этишган.

Расмий Кремль хабарида "Тоғли Қорабоғ можароси кенг кўламли тус олгани" айтилган.

"Бу тинч аҳоли илова ҳар икки томондан жиддий талафотларга сабаб бўлаётгани" таъкидланган.

Путин яна бир бор ўт очишни тўхтатишнинг муҳимлигини урғулаган.

Расмий Кремль хабари фақат шу тафсилотлар билан чекланган, холос.

Худди шу манзарада Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Тоғли Қорабоғ можароси ечимига масъул Минск гуруҳи яна бир баёнот билан чиққан.

Ҳамраислар Россия, АҚШ ва Франция "Тоғли Қорабоғда зўравонликларнинг мислсиз ва хавфли даражада кучайишини кескин қоралашган".

Улар ҳам томонларни зудлик билан ўт очишни бас қилишга чақиришган, рақиб тарафлар билан ўзаро алоқаларини кучайтираётганликларини ҳам билдиришган.

Аммо Тоғли Қорабоғ можароси, қарийб ўттиз йилдирки, дипломатик йўлда ўзининг якуний ечимини топмай келади.

Арманистонда Россиянинг 102-сонли ҳарбий базаси жойлашган. Икковлон ҳамкорликда ҳаводан мудофаа тизимига эгалар.

Арманистон яна Россия шамсияси остидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг аъзоси бўлади, аммо Озарбайжон бу иттифоққа кирмайди.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти ҳам жиддий низолар ичида қолган аъзо давлатга кўмакка келиш, у ерга ўзининг тинчликни сақлаш кучларини юбориш ҳуқуқига эга саналади.

Аммо жанглар ҳозир фақат Тоғли Қорабоғда бораётгани боис, Россия етакчилигидаги мазкур ташкилотнинг ҳам унга аралашишга расман ҳаққи бўлмайди.

Бу галги Тоғли Қорабоғ можаросида Туркия Озарбайжонни расман, янада ошкора ва кучлироқ қўллаб келаётгани таҳлилчилар томонидан алоҳида қайд этилаётгани ҳам бор гап.

Нато ва Туркия

Нато Туркия Тоғли Қорабоғдаги тангликни юмшатишга ёрдам бериши кераклигини айтган.

Кеча, душанба куни Туркия Ташқи ишлар вазири иттифоқ Бош котиби билан учрашган.

Йенс Столтенберг ҳам ўт очишни тўхтатиш даъвати билан чиққан.

Учрашув ортидан, томонлар қўшма матбуот анжумани беришган.

Туркия Ташқи ишлар вазири эса, Нато арман қўшинларини Тоғли Қорабоғдан олиб чиқиб кетишга даъват этиши кераклигини таъкидлаган.

"Озарбайжон ўз тупроғида жанг қилаяпти. Ишғолчилардан ўз ҳудудларини қайтариб олишга уринаяпти. Қонун ва ахлоқ нуқтаи-назаридан барча Озарбайжонни қўллаши керак"лигини айтган.

Бунга Нато Бош котибининг жавоби қандай бўлгани маълум эмас.

Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғ устидан 1988-94 йилларда ҳам урушган, алал-оқибат оташкесим ҳам эълон қилган, аммо ҳеч қачон якуний бир муросага келмаган.

Ҳозирги жанглар ўша оташкесимдан кейинги энг ёмони экани айтилади.

Бу урушни очишда томонлар бир-бирларини айблаб келишаётир.

Даъватлар

Жанглар билан кечган ўтган ўн кун ичида томонларни музокаралар столига қайтаришга оид даъватлар кам бўлмади.

Орада Россия тинчлик музокараларига мезбонлик қилиш таклифи билан ҳам чиқди.

Тоғли Қорабоғдаги рақиб томонлар дастлаб музокаралар таклифини рад этишди, охиригача урушишларини айтишди.

Ўтган ҳафта сўнггида Арманистон оташкесим илинжида Россия, АҚШ ва франциялик воситачилар билан мулоқотга "тайёр экани"ни баён қилди.

Аммо Туркия томонидан ошкора дастакланаётган Озарбайжон шартини ўзгартирмади, арман қўшинларининг Тоғли Қорабоғ ва унга туташ ҳудудлардан чиқиб кетишлари лозимлигини таъкидлади.

Озарбайжон президенти якшанба куни ўз халқига яна бир бор мурожаат билан чиқди.

"Арманистондан ўз халқидан кечирим сўраши ва ортга сафарбарлик муддатини маълум қилиши"ни талаб қилди.

Арманистон расман республика ўлароқ тан олмаса-да, Тоғли Қорабоғни ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб келади.

Можарога учинчи кучлар аралашиши ва Кавказ уруш ичида қолишига оид хавотирлар ҳам йўқ эмас.

Шу пайтгача ҳар икки томондан юзлаб яраланган ва қурбон бўлганларга оид хабарлар бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан