Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон сув омборларидан Ўзбекистонга барқарор сув етиб келиши механизми ишлаб чиқилади
17.02.2021 19:57,  
150

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари,  инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Тожикистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саидов ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, учрашув давомида томонлар савдо, саноат кооперацияси, транспорт, сув ресурслари соҳасида ва банк-молия секторида ўзаро алоқаларнинг бир қатор долзарб жиҳатларини кўриб чиқиб, кун тартибидаги асосий масалалар бўйича фикр алмашди.

"Халқаро молия институтлари ва донорларнинг молиявий-техник ёрдамини жалб этиш орқали қатор гидротехник иншоот ҳамда объектларни модернизация қилиш ва Тожикистон ҳудудидаги сув омборларидан Ўзбекистонга барқарор ҳамда ўз вақтида сув етиб келишини таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш режалаштирилди", - дейилган хабарда.

Музокаралар якунида икки мамлакатнинг асосий вазирликлари ва идоралари раҳбарларидан ташкил топган қўшма ишчи гуруҳини тузиш бўйича келишувга эришилди.

Томонларнинг умумий фикрига кўра, Тожикистоннинг саноат объектларида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭЭҲО ва  НҚАТ), шунингдек, ташқи ёритишни масофадан бошқариш автоматлаштирилган тизими (ТЁМБАТ) бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболли йўналиш ҳисобланади.

Шунингдек, мавжуд техник тўсиқларни изчил равишда олиб ташлаш ва икки мамлакат бозорларига ўзбек ва тожик маҳсулотларининг эркин кириб боришини таъминлаш орқали ўзаро савдо ҳажмини ошириш учун шарт-шароитларни яхшилаш бўйича биргаликда ишларни жадаллаштиришга келишилди.

Шунингдек, томонлар инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва сув-энергетика ҳамкорлиги соҳаларида қўшма ташаббусларни илгари суриш учун алоҳида "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан