Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасидаги заставага қуролли гуруҳ ҳужум қилди
6.11.2019 11:37,  
2513

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида жойлашган заставага​ 20 нафар маскали, номаълум кишилар қуролли ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар тарқатган.

Чегара қўшинлари тарқатган пресс-релизда айтилишича, 20 нафар қуролланган номаълум шахслар, 6 ноябрга ўтар кечаси “Султонобод” чегара отряди ҳарбий қисмининг Ишкободдаги 4-сонли чегара заставасига ҳужум қилган. Ҳужум давомида, улар 5 та АКМ автоматларини қўлга киритишди.

Шундан сўнг, ҳарбийларнинг операцияси натижасида, ҳужум қилган шахслар ўраб олинади ва 15 таси йўқ қилинади. Қолган 5 таси қўлга олинади.

Операция давомида чегара қўшинларининг бир нафар аскари ва бир нафар Тожикистон ИИВ ходими ҳам ҳалок бўлган.

Ҳозирда воқеа жойда тезкор-тергов гуруҳи тузилган бўлиб, суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан