Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари деярли етти соат музокара олиб борди
30.06.2021 21:45,  
438

Sputnik нашри хабар беришича, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўртасида музокара бўлиб ўтган.

Унда давлат раҳбарлари чегаранинг 32 километр узунликдаги ҳудудини ажратишга келишиб олган.

Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарларининг учрашуви қарийб етти соат давом этгани айтилмоқда. Суҳбат якунлари бўйича чегарани демаркация қилиш тўғрисида ҳужжат имзоланган.

– Биз чегара билан боғлиқ айрим келишувларни муҳокама қилдик, унинг қоидалари илгари тузилган эди. Лойиҳа доирасида мамлакатлар ўртасидаги давлат чегарасининг 32 километри келишиб олинди. Мутахассислар келишувларни қонунийлаштириш учун жуда кўп ҳаракатларни амалга оширди – деди Тожикистон Президенти.

Келишув тафсилотлари ошкор қилинмади. Чегараларни демаркация қилиш бўйича музокаралар жараёни 2002 йилда бошлангани маълум қилинди.

Сўнгги 20 йил ичида Қўшма комиссия ва ишчи гуруҳларнинг 180 та йиғилиши ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда томонлар 520 километрга яқин чегарани белгилаб олган эди. Ҳужжатни Эмомали Раҳмон ва Қирғизистоннинг ўша пайтдаги президенти Aлмазбек Aтамбоев имзолаганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан