Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда афғон қочқинлари учун вақтинчалик база қурилади
20.07.2021 16:51,  
112

Тожикистоннинг Хатлон вилояти ҳудудида афғон қочқинлари учун вақтинчалик база барпо этилади. База қурилиши учун вилоятнинг Жайҳун тумани ҳудудидан махсус жой ва ҳудудий бюджетдан керакли сумма ҳам ажратилган.

Бу ҳақда вилоят раҳбари Қурбон Ҳакимзода 19 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда Asiaplustj.info.

Мулозим вақтинчалик база қурилишига оид бошқа тафсилотларга тўхталмаган. Фақатгина қурилиш ишларини Тожикистон ИИВ халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширишини очиқлаган холос.

Қурбон Ҳакимзода, шунингдек, 113 нафар афғон ҳарбийлари қурол-яроғлар ва ҳарбий техникалари билан бирга давлат чегарасини бузиб, Қуйи Панж кўприги орқали Хатлон вилояти ҳудудига ўтганига ҳам тўхталган.

“Биз уларни қабул қилдик, чодирлар ва иссиқ овқат билан таъминладик. 94 киши Шамсиддин Шоҳин тумани ҳудудидан чегарани кесиб ўтган. Чегара ҳудудидаги бозорда улар учун чодирлар лагери ташкил этилди. Худди шундай марказлашган лагер Мўминобод вилояти ҳудудида ҳам ташкил этилган”, – дея таъкидлаган вилоят раҳбари.

Қурбон Ҳакимзоданинг айтишича, чегарадан Хатлон ва Тоғли Бадахшон автоном вилояти ҳудудига ўтган барча қочқинлар Кўлоб аэропорти орқали Кобулга қайтишган.

“Битта нарсани унутмаслик керак, мамлакатимизда фуқаролик уруши бўлган вақтларда афғонлар бизнинг фуқароларимизни қабул қилишган, ойлар мобайнида овқат ва жой билан таъминлашган. Бугун эса уларнинг ўзи мусибатда ва биз шунчаки инсонийлик нуқтайи назаридан уларга ёрдам беришимиз шарт. Албатта, хавфсизлик ва санитария нормаларини ҳисобга олган ҳолда”, – дея Ҳакимзоданинг сўзларини келтирмоқда ОАВ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан