Дастлабки маълумотларга асосан, ер силкинишлари оқибатида Хиджборак қишлоқ жамоатининг Хазорчашма ва Ярхаб қишлоқларида 7 та аҳоли турар жойи, Рашт тумани «Аскалон» жамоатининг Шархо ва Сари Шухон қишлоқларида 12 та уйга зарар етган.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг топшириғи бўйича мамлакат бош вазири раҳбарлигида махсус комиссия тузилган. Вазиятни ўрганиш, зарар кўламини таҳлил қилиш учун Фавқулодда вазиятлар қўмитаси, Давлат моддий захирарлари бўйича агентлик, Қурилиш ва архитектура қўмитаси, Фанлар академиясининг Геология, сейсмомустаҳкам қурилиш ва сейсмология институти, Геология бош бошқармасининг раҳбарлари зилзила содир бўлган ерларга борган.