Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг мамлакатга киришига рухсат берилди
3.11.2020 11:23,  
174

Тожикистонда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш ҳамда президентлик сайловлари ўтказилиши муносабати билан мамлакатга киришни чеклаш тартиби жорий этилганди.

Маълум қилинишича, 2 ноябрь куни Тожикистон ҳукумати кунлик 50 нафаргача ҳужжатлари тақдим этилган талабаларнинг Сариосиё божхона чегара пости орқали киришига рухсат берган (ҳозирча бошқа чегара постларидан қанча талабалар киришига рухсат берилганлиги бўйича маълумотлар мавжуд эмас).

Талабалардан Тожикистонга кириш учун фуқаролик паспорти нусхаси, талабалик гувоҳномаси ҳамда сўнги 72 соатда коронавирус инфекцияси аниқланмаганлиги тўғрисида тест таҳлили натижасини божхона пости масъулларига топширишлари талаб қилинади.

Аввалроқ Тошкент ва Душанбе ўртасидаги авиақатновларни тиклаш 2021 йил бошига қолдирилгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1 октябрдан бошлаб барча давлатлар, жумладан, Тожикистон учун чегараларини очган: бунда мамлакатлар чекловларга қараб гуруҳларга ажратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан