Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Токио-2020: МДҲда иккинчи, Марказий Осиёда биринчи бўлдик! (жадвал)
8.08.2021 14:12,  
1386
 

Бундан бироз аввал Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларидаги сўнгги ўзбекистонлик спортчи – Баҳодир Жалолов финалда америкалик боксчини таслим қилган ҳолда терма жамоамиз ҳисобига 3-олтин медални ёздириб қўйди. Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин ва 2 та бронза медаллари билан Олимпиадани якунлади.


Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг якунланишига ҳам саноқли соатлар қолмоқда. Ўзбекистон делегацияси ҳозирда 3 та олтин ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 31-ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу натижани МДҲ мамлакатлари орасида оладиган бўлсак, Ўзбекистон Россия Олимпия қўмитаси делегациясидан сўнг 2-ўринни эгаллади.

Марказий Осиё давлатлари орасида эса ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди. Ўзбекистондан сўнг 2-ўрин қўшни Қирғизистон делегациясига насиб этди. 16 нафар спортчи билан Олимпиадага борган Қирғизистон якунда 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди. Кейинги ўринларни Туркманистон (1 та кумуш) ва Қозоғистон (8 та бронза) эгаллади. Тожикистон эса мусобақани медалсиз якунлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан